«қасддан одам ўлдириш» тегли мақолалар


Бухорода эркак рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди
24 апрель 2024, 23:50

Бухорода эркак рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида эр хотинини 16 марта пичоқ уриб ўлдирди. Бунга рашк ортидан келиб чиққан жанжал сабаб бўлгани айтилмоқда. Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилоятида ҳожатхонадан тўрт ёшли боланинг жасади топилди
3 октябр 2023, 20:26

Тошкент вилоятида ҳожатхонадан тўрт ёшли боланинг жасади топилди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги хусусий уйлардан бирининг ҳожатхонасидан тўрт ёшли боланинг жасади топилди. Қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши очилди.

Тошкентда 21 ёшли йигит жанжал сабабли акасини пичоқлаб ўлдирди
25 май 2023, 15:30

Тошкентда 21 ёшли йигит жанжал сабабли акасини пичоқлаб ўлдирди

Миробод туманида 21 ёшли йигит жанжал сабабли акасининг кўкрак қафасига пичоқ уриб, уни ўлдирди. Воқеа жойидан яширинган гумонланувчи ушланган ва тергов олиб борилмоқда.

Наманганда эркак ўзи ва собиқ хотинини пичоқлаши оқибатида аёл вафот этди
6 май 2023, 15:01

Наманганда эркак ўзи ва собиқ хотинини пичоқлаши оқибатида аёл вафот этди

Тўрақўрғон туманида яшовчи 26 ёшли фуқаро 23 ёшли собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирди. Шундан сўнг ўзига ҳам пичоқ урган эркак шифохонага олиб кетилди. Бош прокуратура улар 2022 йилда ажрашгани, аммо мажбуран бирга яшаб келганини билдирди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан яшаган аёлни ўлдирганликда гумон қилинмоқда
23 март 2023, 19:48

Хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан яшаган аёлни ўлдирганликда гумон қилинмоқда

36 ёшли хонанда Дилмурод Далиев ўзи билан бирга яшаб юрган аёлни ўлдирганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, санъаткор аёлга бир неча марта пичоқ уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Бедарак йўқолган андижонлик таксичининг жасади Тошкентда Cobalt юкхонасидан топилди
11 январ 2022, 12:35

Бедарак йўқолган андижонлик таксичининг жасади Тошкентда Cobalt юкхонасидан топилди

Андижон-Тошкент йўналишида таксичилик қилувчи фуқаро Тошкентга йўловчи олиб кетиб, бедарак йўқолган. Унинг жасади Тошкентдаги автотураргоҳда турган Cobalt юкхонасидан топилди. Ҳозирда 3 нафар гумонланувчи қўлга олинган.

Спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлими билан боғлиқ жиноят ишида 26 киши суд қилинмоқда
6 январ 2022, 19:42

Спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлими билан боғлиқ жиноят ишида 26 киши суд қилинмоқда

Қарши шаҳрида спорт устаси Элбек Раҳимовнинг ўлдириб кетилганига оид жиноят ишини судда кўриш бошланди. Жами 26 киши — қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга ўртача оғир ва енгил тан жароҳатлари етказиш, вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, одам ўғирлаш, пора олиш ва бериш, айбсиз кишини жавобгарликка тортиш, ёлғон гувоҳлик бериш, жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш, безорилик моддалари билан судланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг